Ўзбекистонда Ёшлар маданият ва санъат маркази яратилмоқда

Дата: 11:45, 21-08-2014.

Тошкент. 21 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ҳукумат қарори билан Ёшлар маданият ва санъат маркази яратилмоқда, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек тилида эълон қилинган хужжатга мувофиқ, марказ Маданият ва спорт вазирлиги ҳузуридаги давлат унитар корхонаси шаклида барпо этилмоқда.

Янги марказ концерт ва фестиваллар, кўрик-конкурслар, ёшлар учун турли маданий шоулар ўтказиш билан шуғулланади.

Дунё халқларининг ноёб мусиқа ва қўшиқ намуналарини оммалаштириш, мамлакатда хорижий мусиқачи ва бадиий жамоалар гастролларини ташкиллаштириш, телелойиҳалар орқали истеъдодли ижрочиларни кашф қилиш марказнинг асосий вазифаларига киради.

Ёшлар маданият ва санъат маркази Тошкентдаги Ёшлар ижодиёти саройида жойлашади. Ушбу бино “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгашига беғараз тарзда эгалик қилиш ҳуқуқисиз топширилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: