Ўзбекистонда ёшлар ўртасида Европа тиллар куни учун видеороликлар конкурси эълон қилинди

Дата: 19:59, 19-08-2016.

Тошкент. 19 август. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ёшлар ўртасида Европа тиллар куни учун видеороликлар конкурси эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тошкентдаги Гёте-Институтидан маълум қилишларича, конкурс 5 август-10 сентябр орасида бўлиб ўтади. У Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Британия кенгаши ваколатхонаси, Гёте-Институти томонидан ташкил этилган.

Иштирокчилар 12-26 ёш орасида бўлиб, мактаб ўқувчилари, лицей ва коллеж ўқувчилари ва талабалар тоифаларига бўлинган.

Конкурс мақсадлари тоифага боғлиқ. Мактаб ўқувчилари ҳаётларининг бир куни акс этган видеоролик тақдим этадилар.

Бошқа тоифалар иштирокчилари яратган видеоролик чет тилини ўрганиш ҳозирги дунёда нега муҳимлиги ва бўлажак касбий ўсишда қандай аҳамият касб этишини кўрсатишлари зарур.

Видеороликларни танлаш комиссияси ҳар тоифада немис, инглиз ва француз тилларида яратилган 12 видеороликни танлаб оладилар. Энг яхши 36 видеороликлар Европа тиллар кунида намойиш этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: