Ўзбекистонда ёшлар стартапларини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилди

Дата: 15:53, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – БМТТД ва Савдо-саноат палатасининг “Ўзбекистон бизнес-форуми (III босқич)” лойиҳаси ОТМ билан биргаликда стартапларини қўллаб-қувватлаш дастурини йўлга қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) дастур сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Стартапларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастури талабалар ва ёш олимларга ўз инновацион стартапларини очиш ва тадбиркорлик соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини беради”, - дейилади хабарда.

Хабарда аниқлаштирилишича, Тошкентдаги 15 олий ўқув юртини қамраб олувчи 3 ойлик дастур иштирокчилари ўз ғояларини амалга ошириш уқувларини олиб, бизнес устозлар маслаҳатларидан фойдаланадилар, маҳсулот ёки хизматнинг илк намунасини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш ҳамда инвесторларга тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

Дастур ижодкорлари стартапларга кўмаклашишнинг ушбу модели Ўзбекистон олий ўқув юртларида кенг тарқалиб, таълим муассасаларининг хусусий сектор билан ўзаро ҳамкорлик тизимини такомиллаштиришни таъминлашини кутмоқдалар.

Лойиҳа Sasol компанияси ва Ўзбекистондаги Буюк Британия элчихонаси кўмагида амалга оширилиши ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: