Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлиги кластерлари ташкил этилади

Дата: 17:00, 19-10-2017.

Тошкент. 19 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг туман марказлари ва шаҳарларида ёшлар тадбиркорлиги кластерлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон ҳукуматининг “Ёшлар тадбиркорлиги кластерларини яратишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Шу билан бирга, яратилаётган кластерларнинг фаолиятини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман ва шаҳар Кенгашлари бошқарадилар.

Ҳужжатга мувофиқ, кластерларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиб, зарур ҳужжатларни тайёрлашда ёрдам бериш режалаштирилмоқда. Янги тузилмалар ёшларга тадбиркорлар асосларини ўрганишга ҳам кўмаклашади.

Шу билан бирга, кластерлар стартаплар яратиш учун бизнес-инкубаторлар вазифаларини амалга оширади, ёш тадбиркорларнинг рақобатбардошлигини оширади, улар фаолиятини барқарор ривожлантиради. Таъкидланишича, кластерларнинг ишлаб чиқариш майдонлари фақат Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзо бўлган ёш тадбиркорларга берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: