Ўзбекистонда ёшларнинг Ислом Каримов ҳақидаги иншолари конкурсига якун ясалди

Дата: 14:32, 05-04-2018.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақида энг яхши иншоларини юборган талабаларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Конкурс Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан 22 январдан 22 февралга қадар ўтказилди. Унда 74 ОТМдан 485 талабалар қатнашди.

Конкурс ғолиби Отабек Акромовнинг айтишича, бундай улкан давлат арбоби ҳақида ёзиш жуда маъсулиятли иш. Акромов ўз иншо туғрисида ҳақида гапирар экан, унда Ислом Каримов ҳақида унинг шахсий қараши баён этилганини айтиб ўтди.

Тақдирлар маросими Ислом Каримов номидаги “Оқ сарой” Хотира-маърифий мажмуида бўлиб ўтди.

Уч асосий ўрин соҳиблари ташкилотчиларнинг грантлари билан рағбатлантирилди. Талабалар олдида Фонд васийлик кенгаши аъзоси, Биринчи Президентнинг рафиқаси Т.Каримова нутқ сўзлади.

Маросимда энг яхши 20 иншолар эгалари ҳам тақдирланди.

Эслатиб ўтамизки, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди 2016 йил октябрда таъсис этилган. Унинг устувор фаолият йўналишларидан бири таълим соҳасида гратнлар ажратишдир.

Сурат манбаи: https://sempravo.com/finansy/pravilnoe-oformlenie-trebovaniya-o-v.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: