Ўзбекистонда ёзги лагерлар очилишда давом этмоқда

Дата: 17:16, 08-07-2014.

Тошкент. 8 июл. ЎзТАГ – Жиззах вилоятида Амир Темур номли болалар лагери очилди. У тоғли Зомин туманида жойлашган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Вилоят ҳокимиятидан хабар беришларича, янги лагер капитал реконструкциядан кейин очилган бўлиб, бунинг учун “Ўзпахтасаноат” бирлашмаси томонидан 5 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Бугун лагер барча зарур мебеллар, маиший техника билан жиҳозланган.
Бу ерда ётоқ корпуслари, ошхона, маънавият ва маърифат хонаси, тиббиёт пункти, кинозал, чўмилиш хоналари мавжуд. Шунингдек, чет тилларни ўрганиш ва компьютер саводхонлиги хонаси ҳамм жиҳозланган.
Биринчи сменада бу ерда вилоятнинг турли туманларидан келган 150 бола дам олади, мавсумда жами 450 бола ҳордиқ чиқаради.
Умуман, вилоятда 69 соғломлаштириш муассасалари жойлашган бўлиб, улардан 14таси стационар ва 54таси мактаблар қошидаги кундузги лагерлардир. Уларда ёзда 9 мингдан зиёд бола дам олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: