Ўзбекистонда ёзувчи Нурулло Отахонов озодликкка чиқарилди

Дата: 10:03, 02-10-2017.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Конституцион тузумга тажовус қилиш доирасида жиноий иш бўйича хибсга олинган ўзбек ёзувчиси Нурулло Отахонов озодликкка чиқарилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) ИИББ баёнотига асосланган ҳолда.

“Ёзувчининг террористик фаолиятга алоқадорлиги тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланмади, шу сабабли унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси​ бекор қилинди. Аммо иш бўйича тергов давом этмоқда”, - деб таъкидлашди ИИББда.

“Яшнобод туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўзининг хизмат машинасида Тоштурмадан чиқариб эшигимиз тагига қўйиб кетди. Ҳозир бизда хурсандчилик”, - деб айтиб ўтган ёзувчининг ўғли Файзуллахон Отаханов Facebookдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамизки, Нурулло Отахоновга нисбатан жиноий иш 2017 йил 11 май куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми (“Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш”) ҳамда 244-1 моддаси, 3-қисми, “г” банди (“Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш”) моддалари бўйича қўзғатилган эди. Ёзувчига хибсга олиш чораси тайинланиб, қидирув эълон қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: