Ўзбекистонда Ёзувчилар уюшмасининг раиси алмаштирилди

Дата: 17:37, 11-04-2018.

Тошкент. 11 апрел. ЎзТАГ – Шоир Сирожиддин Саййид Муҳаммад Алининг ўрнига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг раиси вазифасига тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) уюшма матбуот хизматига асосланган ҳолда.

Таниқли ёзувчи ва публицист Муҳаммад Али ушбу вазифада ўн йилдан зиёд меҳнат қилди.

Янги тайинлов 11 апрель куни уюшманинг навбатдан ташқари йиғилишида тасдиқланди. Бугунги кунга қадар Сирожиддин Саййид (1958 йилда туғилган) Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари лавозими билан бир вақтда “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси бош муҳаррири сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Эслатиб ўтамизки, 5 апрелда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг жамиятда миллий ғоя, янгича тафаккур ва дунёқарашни ривожлантириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ролини кучайтиришни кўзда тутади.

Бундан ташқари, йил бошида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси давлат раҳбарининг опшириғига мувофиқ махсус қурилган янги бинога кўчию ўтган эди.

Сурат манбаи: https://kultura.uz/view_4_r_10976.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: