Ўзбекистонда йил давомида қимматли қоғозлар билан тузилган биржа битимлари икки бараварга ўсди

Дата: 22:27, 12-12-2016.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 2016 йил ноябрда “Тошкент” Республика фонд биржасида қимматли қоғозлар билан тузилган биржа битимлари 2015 йилдагига солиштирганда икки бараварга ўсди ва 26,1 млрд сўмни ташкил қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жами 22 савдо сессиялари ўтказилди, 33 эмитентнинг 15,7 млн дона қимматли қоғозлар билан 335 олди сотди битими тузилди.

Битимлар бўйича энг йирик битим 3 ноябрда музокара аукционида (“Nego Board”)  хорижий валютага ўтказилди, натижада “O'zparavtotrans” АЖ 19,8 минг акцияси $2,1 млнга сотилди.

Ноябрда тиржа битимларининг ўртача ҳажми 77,9 млн сўмни ташкил қилди. Кунлик битимнинг ўртача ҳажми 1 млрд 186 млн 600 минг сўмни ташкил қилди. Бир қимматли қоғознинг сотув баҳоси 1 минг 661 сўмга тенг бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: