Ўзбекистонда йилқичиликни ривожлантириш учун махсус ташкилотлар тармоғи ташкил этилади

Дата: 16:12, 19-06-2017.

Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда йилқичилик ва отларни саралаш билан шуғулланувчи махсус ташкилотлар тармоғи ташкил этишга доир қатор чораларни тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қашқадарё вилоятида “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси шафелигида “Қорабайир” наслли отларни кўпайтириш бўйича мажмуа, Тошкент вилоятида Ахалтекин зотли отларни етиштирувчи “Ўзбегим отлари” МЧЖни ва “Ўзбек спорт отлари” МЧЖ от заводини барпо этилади”, - дея таъкидланади хужжатда.

Тошкент шаҳри ҳокимлигига яқин уч йилда “Марказий ипподром” АЖни реконструкция қилиш ва от спорт халқаро федерацияси талаблари асосида зарур жиҳозлар билан таъминлаш, Отлар карантини ва ветеринарияси марказини ташкил этиш вазифаси топширилди.

Бундан ташқари, Тошкентда Республика тренерлар, от спорти ҳакамлари, ветеринарлар ва тақачилар мактаби ташкил этилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: