Ўзбекистонда йиллик патентлар тўплами чиқарилди

Дата: 15:15, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан “Йиллик ҳисобот 2013” расмий тўплами чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Агентликдан хабар қилишларича, ҳисоботда ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекцион муваффақиятлар, товар белгиларини рўйхатга олиш, ЭҲМлар ва маълумотлар базалари учун дастурлар, муаллифлик ҳуқуқи объектлари ва ёндош ҳуқуқларга доир статистик ва таҳлилий маълумотлар ўрин олган.

Ҳисоботда шунингдек, агентликнинг 2013 йилдаги фаолияти натижалари, интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ҳамкорлик, патент-ахборот таъминоти, технологик жараёнларни автоматлаштириш соҳаларидаги ишлар якунлари эълон қилинган.

Ҳисоботни ўзбек, рус ва инглиз тилларида агентлик сайтидан юклаб олиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: