Ўзбекистонда “Йилнинг энг яхши бренди” учун овоз бериш бошланди

Дата: 15:17, 05-04-2016.

Тошкент. 5 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Аdweek.uz реклама ва дизайн ҳафталиги доирасида “Йилнинг энг яхши бренди” ADBRAND 2016 учун интернет орқали овоз бериш бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Овоз бериш Ўзбекистон савдо белгилари орасида ўтказилмоқда. Танловда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва хизматлар кўрсатувчи исталган корхона қатнашиши мумкин. Бунинг учун конкурслар низоми билан танишиш ва анкета тўлдирган ҳолда ариза бериш зарур”, - деб таъкидлашди Ҳафталик ташкилий қўмитасида.

Хабар берилишича, овоз бериш савдо, салқин ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, молия хизматлари, янгиликлар ОАВ, стиль, қурилиш, мебель, соғлиқни сақлаш ва энг яхши халқаро бренд йўналишларида ўтказилмоқда. Овоз бериш 17 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамизки, Аdweek.uz реклама ва дизайн ҳафталиги 17-27 апрел кунлари пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуининг павильонларида ўтказилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: