Ўзбекистонда йирик чакана савдо корхоналари айланмасининг қарийб учдан бир қисмга ўсди

Дата: 11:31, 24-12-2019.

Тошкент. 24 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йирик чакана савдо корхоналари айланмаси қарийб учдан бир қисми – 30,7% га ўсди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Чакана савдо товар айланмаси жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 144 664,5 млрд. сўмга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,3% га ошди. Шунингдек, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 23490,7 млрд.сўмга (ўсиш суръати 130,7%), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 121173,8 млрд. сўмга (ўсиш суръати 103,8%) етди", – дейилади Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик товар айланмасининг умумий ҳажмидан, қайд этилишича, уюшмаган савдода товарлар савдоси 14 586,8 млрд.сўмни (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,7% га камайган) ташкил этди.

Сурат манбаи: bnn-news.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: