Ўзбекистонда йирик газ таъминоти корхонаси раҳбари пора учун қўлга олинди
Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – “Охангаронтумангаз” корхонаси филиали бошлиғи вазифасини бажарувчи Ўктам Қаршиев пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МХХ хабарига асосланган ҳолда.
Операция МХХнинг Тошкент вилоят Бошқармаси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда ўтказилди.
Қўлга олинган Ўктам Қаршиев хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб, тизимли асосда корхонага ишга жойлаш учун пора олиб келган.
“Ўктам Қаршиев “Охангаронтумангаз” корхонаси ҳовлиси биносида маҳаллий аҳолининг биридан 450 доллар олаётган пайтида ушланди. Терговда у қилган ишига иқрор бўлди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210 моддаси (Пора олиш) бўйича иш очилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг бошқа қонунга хилоф ишлари фактларини ҳам аниқлашмоқда”, - деб таъкидланади куч тизими хабарида.
Маълумотларга кўра, Қаршиев узоқ вақт давомида ҳам қўл остидагилардан, ҳам турли масалалар бўйича мурожаат қилган фуқаролардан пора олиб келган.