Ўзбекистонда йирик мебель кўргмазмаси бўлиб ўтади

Дата: 18:43, 27-02-2017.

Тошкент. 27 феврал. ЎзТАГ – 1-3 мартда Тошкентда “Mebelexpo Uzbekistan 2017 – Ишлаб чиқариш технологиялари. Ёғочга ишлов бериш. Мебель и интерьер” 14-Ўзбек халқаро кўргмазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тадбир Марказий Осиёда ўз йўналишидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлади. Бу ҳақида тадбирга бағишланган матбуот анжуманида сўз борди.

MebelExpo Uzbekistanда 19 мамлакатдан 113 компания янги технологиялари ва энг яхши маҳсулотларини намойиш қилади. Улар орасида Австрия, Беларусь, Германия, Индия, Индонезия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Польша, Россия, Сирия, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Финляндия, Чехия, Швейцария, Швеция, Япония ширкатлари бор.

Кўргазманинг етти асосий йўналиши мебель ва ёғочга ишлов беришнинг кўплаб жиҳатлари, жумладан, йирик станоклардан тортиб тайёр юмшоқ ва идора мебеллари тўпламлари, ётоқхона ва ошхона гарнитурларигачани қамраб олади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: