Ўзбекистонда йирик миқдордаги кимёвий моддалар контрабандасининг олди олинди

Дата: 13:09, 13-03-2015.

Термиз. 13 март. ЎзТАГ – Сурхандарё вилояти МХХ Бошқармаси ходимлари вилоят божхона бошқармаси божхоначилари билан биргаликда йирик миқдордаги кимёвий моддалар контрабандасига чек қўйдилар, деб хабар қилади 12news.uz.

Агентлик мухбирига республика ДБХдан хабар қилишларича, “Сариосиё” божхона мажмуида Туркиядан Тожикистонга транзит ҳолда кетаётган “Mercedes-Benz” юк автомашинасини текширилганда 20 тонна 850 кг олтингугурт кислотаси ва 2,4 тонна қумурсқа кислотаси топилди.

Ушбу юкни Ўзбекистон ҳудудида транзит йўли билан ташишга махсус рухсатнома олинмаган (юк турк компанияларидан бири томонидан “Тожиктери” ҚКга йўлланган бўлган).

Қайд этиш зарурки, ушбу кимёвий моддалар наркотик воситалар ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, қайта ишлашда ишлатилиши мумкин.

“Ушбу факт юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда”, - деб таъкидлашди ДБҚ матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: