Ўзбекистонда йирик жиноий гуруҳ фош этилди

Дата: 11:15, 12-11-2014.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда 18 кишидан иборат йирик жиноий гуруҳ фош этилди. Ушбу гуруҳ наркотик воситаларни ноқонуний тарқатиш ва уларнинг контрабандаси билан шуғулланиб келган, деб хабар берди РИА Новостига республика ИИВ вакили.

Гуруҳ Тожикистондан Ўзбекистонга наркотиклар контрабандасини амалга оширган ва оператив тадбирлар доирасида қўлга олинган.

“Ушбу ҳафтада иш суд органларига топширилди. Тергов давомида ушбу наркогуруҳ фаолияти билан боғлиқ 11 ҳолат аниқланди”, – деб аниқлаштирди агентлик суҳбатдоши.

Қайд этиш зарурки, Ўзбекистон ҳудудидан “шимолий маршрут” деб аталувчи Афғонистон афюнини Россия ва Европа мамлакатларига етказиб берувчи дунёдаги энг йирик наркотрафик йўли ўтади. Ушбу йўл орқали йилига 100 тоннага қадар кучли таъсир қилувчи наркотиклар олиб ўтилади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: