Ўзбекистонда YouTube ва 103та кинофильм таъқиқланди
Тошкент 10 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда YouTube видеохостинг сайти ва 103та кинофильм таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маҳаллий ОАВларининг хабар беришича, сайт фаолияти билан боғлиқ муаммолар 6 кун олдин бошланган.
Қайд этилишича, ўзбекистонликларда YouTube билан боғлиқ муаммолар 3 октябрдан 4 октябрга ўтар кечаси бошланган. Маълум бўлишича, ўшанда кўплаб фойдаланувчилар ушбу хизматни юклай олмаганлар, бошқаларида эса у жуда секин ишлаган.
Маҳаллий ОАВнинг таъкидлашича, айни пайтда, сайтни фақат блокировкани четлаб ўтишга имкон берувчи VPN ва прокси-сайтлар орқали очиш мумкин.
YouTube ва “Ўзбектелеком” Ўзбекистонда хизматдан фойдаланиш бўйича ҳеч қандай изоҳ беришгани йўқ. DownDetector хизматига кўра, муаммолар, асосан, ўзбекистонлик фойдаланувчиларда, шунингдек, Молдова ва Олма-Ота (Қозоғистон) кузатилмоқда.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда республика ҳудудида намойиш этилиши тавсия этилмайдиган янги фильмлар рўйхатини эълон қилинди. Рўйхатдан 103та фильм, жумладан, бир нечта теледастурлар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бироз илгари Ўзбекистонда бир неча ҳафта мобайнида Facebook ижтимоий тармоғи блокланган ва ижтимоий тармоқларда кўплаб гап-сўзлардан кейин унга кириш қайта тикланган эди.
2017 йилнинг июн ойида 225 та фильм таъқиққа тушган эди.
Сурат манбаи: из http://androidtab.ru