Ўзбекистонда ЙТҲ айбдор шахснинг суғурта қилинганлиги ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда олиш мумкин

Дата: 17:13, 25-05-2016.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда йўл транспорт ҳодисасида айбдор бўлган  шахснинг суғурта қилинганлиги ҳақидаги маълумотни онлайн тарзда олиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ягона интерактив давлат хизматлар портали (ЯИДХП) маълумотларига кўра, янги хизмат Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан тақдим этилмоқда.

Аниқлаштирилишича, ушбу маълумотни олиш учун ЯИДХП орқали ЙТҲ айбдор шахснинг Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик масъулиятини мажбурий суғурталаш бўйича суғурта қилинганлигига доир мурожаат йўллаш зарур.

Хизмат жисмоний ва юридик шахсларга бепул асосда кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: