Ўзбекистонда юқори ликвидли маҳсулотлар бўйича битимлар 18,5% ўсди
Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2017-йил якунлари бўйича Ўзбекистонда юқори ликвидли маҳсулотларни сотишга доир 9 трлн. 461,1 млрд. сўмлик битимлар тузилиб, бу кўрсаткич ўтган 2016 йилга нисбатан 18,5%га ортган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Иқтисодиёт вазирлиги маълумотига кўра, юқори ликвидли маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган битимлар биржа савдоларида тузилган жами битимлар ҳажмида 83,3%ни ташкил этди.
Биржа савдоларида ҳақиқий бозор нархларининг шаклланишини ҳисобига 2017-йилда ишлаб чиқарувчи корхоналар 3 трлн. 758,2 млрд. сўм миқдорида қўшимча даромад олди.
Ички бозор истеъмоли учун биржа савдоларида сотилган 21та юқори ликвидли маҳсулотлардан физик ҳажмларда 13тасида маҳсулотлар сотилишида ўсиш таъминланди, хусусан автомобил бензини - 3,6%га, дизел ёқилғиси - 6,9%га, полипропилен - 3,1 баробарга, иккиламчи алюминий - 23,6%га, мис маҳсулотлари - 10,1%га, металл рух - 3,2 баробар, минерал ўғитлар - 37,7%га, пахта шроти - 13,1%га, пахта чигити шелухаси - 4,4%га, ем бўладиган дон - 3,0 баробарга, буғдой уни - 5,0%га, ёғ - 3,7%га, шакар - 97,5%га ўсди.
Сурат манбаи: http://energybase.ru/processing-plant/astrakhan-gas-processing-plant