Ўзбекистонда юқориинтенсив қопламага эга бўлган замонавий йўл белгилари ўрнатилади

Дата: 17:57, 13-07-2017.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда амалдаги йўл белгилари юқориинтенсив (нурни қайтарувчи) қопламага эга бўлган замонавий йўл белгиларига босқичма босқич алмаштирилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шунингдек, юқориинтенсив мустаҳкам қопламага эга бўлган узоқ вақт ишловчи замонавий йўл белгиларини ўрнатиш учун махсус техника ва ускуналар сотиб олиш кўзда тутилмоқда.

Бу Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11 июлдаги мамлакатда йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори билан кўзда тутилган.

Бунинг учун мамлакатда “Uzavtoyolbelgi” ДУК ташкил этилмоқда. Унинг таъсисчиси Ўзбекистон Автомобил йўллари давлат қўмитасидир.

Йўл белгилари, кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини назорат қилишга, шаҳар ва аҳоли пунктларидаги умум фойдаланишдаги йўлларни қуриш, реконструкциялаш ва таъмирлашга доир йўл белгилари ва бошқа техник воситаларни ишлаб чиқариш фақат “Uzavtoyolbelgi” томондаш амалга оширилиши белгиланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: