Ўзбекистонда ЮНЕСКО кўмагида Ҳунарларни ривожлантириш маркази очилади

Дата: 18:05, 08-10-2014.

Тошкент. 8 октябр. ЎТАГ – 10 октябр куни Ўзбекистонда ЮНЕСКО кўмагида Ҳунарларни ривожлантириш маркази очиладидея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Янги марказ Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоқ бўлинмасида жойлашади, бу ернинг танланганлиги бежизга эмас. Бугунда Ўзбекистонда Орол денгизининг қуришидан азият чеккан аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу марказнинг ташкил этилиши маҳаллий аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий фаровонлигини анъанавий ҳунарлар ва туризм тармоғини ривожлантириш орқали яхшилашга кўмаклашади. Айни пайтда марказ Қорақалпоғистоннинг маданий-тарихий меросини сақлаш ва асраб авайлашга ҳам ёрдам беради”, – деб таъкидлашди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси матбуот хизматида.

Бундан ташқари, марказнинг очилиши анъанавий ҳунарларнинг маҳаллий ва халқаро даражаларда оммалашиши ҳамда ҳудудга сайёҳларни жалб қилишга ҳам кўмаклашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: