Ўзбекистонда ЮНЕЙДС мамлакат идораси очилди

Дата: 14:35, 06-12-2019.

Тошкент. 6 декабрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар ташкилоти (БМТ)нинг ОИВ/ОИТС бўйича Бирлашган дастури (ЮНЕЙДС)нинг мамлакат идораси очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистонда ЮНЕЙДС мамлакат идораси очилди", - дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда офис очилиши билан ОИВ инфекциясининг янги ҳолатларини камайтириш, тест ва даволаниш имкониятларини таъминлаш, шунингдек, ОИВ билан боғлиқ стигма ва дискриминацияни камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг икки баробарига эришилади.

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси билан касалланган 42 мингдан зиёд киши истиқомат қилади,уларнинг қарийб 28 мингтаси тегишли даволанишда. ОИВга ташхис қўйиш соҳасида янги сифат даражасига эришиш, инфекцияни эрта аниқлаш, профилактика тадбирларини ўз вақтида ўтказиш ва ОИВ билан яшаётган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Сурат манбаи: kurier.at

Янгилик билан ўртоқлашиш: