Ўзбекистонда юридик клиника очилди

Дата: 22:19, 17-09-2015.

Тошкент. 17 сентябр. ЎзТАГ – Яқинда Тошкентда Касаба уюшмалари федерациясининг юридик клиникаси очилди, деб хабар қилади anons.uz.

Уни яратишдан кўзланган мақсад ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтириш ва уларда бепул юридик хизматлар кўрсатишдан иборат. 

Юридик клиника фаолиятига 30 кўнгилли жалб этилган бўлиб, улар орасида ОТМ 23 талабаси ва 7 коллеж ўқувчиси, касаба фаоллари орасидан 15 тренер, амалиётчилар, ОТМ ўқитувчилар ва таниқли илмий арбоблардан иборат 41 эксперт бор.

Юридик маслаҳат хизматлари кўнгиллилар томонидан устозлар бошчилигида кўрсатилади. Хизматлар маслаҳатлар ва хулосалар шаклида, юридик хужжатларни тузишга кўмак шаклида (давлат органлари, судларга даъво билан мурожаатларда) ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган шаклларда кўрсатилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: