Ўзбекистонда юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни онлайн текшириш мумкин

Дата: 16:05, 11-12-2018.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда солиқ тўловчининг хос рақами бўйича юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорлар тўғрисидаги маълумотларни текшириш бўйича онлайн платформани ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги хизмат Давлат хизматлари агентлиги томонидан ишлаб чиқилган.

Агентликдан маълум қилишларича, fo.birdarcha.uz ва my.gov.uz сайтларида ишлаётган тизим юридик шахс рўйхатдан ўтган сана, бошқарувчи, муассислар ва уларнинг устав жамғармасидаги улушига тегишли мавжуд маълумотларни ўз ичига олади. Бундан олдин мавжуд бўлган тизим маълумотларни тақдим этишнинг шаффоф тизимини кўзда тутмас эди, бу эса инвесторларнинг эҳтимолий ҳамкорлар ҳақида маълумот олиш имконииятларини чеклар эди, деб таъкидлашди агентликда.

 

Сурат манбаи: https://itc.ua

Янгилик билан ўртоқлашиш: