Ўзбекистонда юридик шахслар учун депозитарийларда ҳисоб очиш ва қимматли қоғозлар эмиссиясини ҳисобга олиш талаблари соддалаштирилди

Дата: 16:03, 05-05-2015.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – Ўзбекистонда юридик шахслар учун депозитарийларда ҳисоб очиш ва қимматли қоғозлар эмиссиясини ҳисобга олиш талаблари соддалаштирилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Ўзбекистон Хусусийлаштириш қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш қўмитаси буйруғи билан депозитарий ҳисоби ва ҳисоботлари ягона қоидаларига (стандартларга) киритилган ўзгартишлар билан кўзда тутилган.

“Ўзгартиш ва қўшимчалар депо ҳисобларини очиш, қимматли қоғозлар эмиссиясини ҳисобга қўйиш ва уларнинг эмитентниннг тугатилиши ва қайта ташкил этилиши муносабати билан ҳисобдан чиқариш тартибларини соддалаштиришга қаратилган. Шунингдек, қимматли қоғозлар эгалари учун депо ҳисоблари операцияларини блоклаш ва блокдан чиқаришга талаблар ҳам такомиллаштирилди”, – дейилади Марказ матбуот хизмати хабарида.

Хусусан, депо ҳисоби очишда юридик шахс унинг статистика органларида рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги хужжатни тақдим этиш талаби ҳам бекор қилинди. Шунингдек, агар хужжатда апостиль мавжуд бўлса, хорижий юридик шахсни рўйхатга олишда рўйхатдан ўтган мамлакати савдо ёки банк реестридан кўчирма талаб қилиш тартиби ҳам олиб ташланди.

Депонент ҳисобидаги қимматли қоғозлар блокланган ҳолда депозитарий унга бу ҳақида 2 иш кунида хабар бериши зарур.

Эслатиб ўтамизки, апостиль – хужжатнинг хориждаги бўлиш мамлакати мажбурий қоидаларига мослигини тасдиқловчи тамғадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: