Ўзбекистонда юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқларни бекор қилиш таклиф қилинди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – Ўзбекистонда юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқларни бекор қилиш таклиф қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида Солиқ ислоҳоти концепцияси билан кўзда тутилган бўлиб, ҳужжат норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида муҳокама учун чоп этилди. Концепция 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича стратегияга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Хусусан, юридик шахсларнинг (тижорат банклари ва суғурта ширкатлари бундан мустасно) даромадларидан олинадиган солиқларни бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Янги тартибга мувофиқ, дивидендларга солинадиган 25% солиқ фақат дивидентлар шаклида тўланадиган даромадлардан олинади.
Бундан ташқари, юридик шахсларнинг айланмасидан (тушумидан) давлат мақсадли фондларига олинадиган барча мажбурий тўловларни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, янги солиқ кодекси 2018 йил 1 июлга қабул қилиниши зарур.
Сурат манбаи: http://vesbiz.ru/buxuchet/nalogi-ip.html


