Ўзбекистонда юридик шахсларнинг даромадларига солиқлар пасайтирилади

Дата: 15:45, 05-07-2018.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда юридик шахсларнинг даромадларига солиқларни пасайтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги қарори билан кўзда тутилган.

Хусусан, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 14%дан 12%гача, тижорат банклари учун – 22%дан 20%гача пасайтириш, шунингдек, мобил алоқа хизмати кўрсатаётган юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) учун рентабеллик даражасидан келиб чиқиб улар учун қўшимча фойда солиғи ҳисоблаш тартибини бекор қилган ҳолда 14%дан 20%гача ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, дивидендлар ва фоизлар кўринишидаги даромадлар бўйича тўлов манбаидан ушлаб қолинадиган фойда солиғи ставкасини 10%дан 5%гача пасайтириш ҳам кўзда тутилмоқда.

Юқоридаги концепция билан юридик шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича бошқа ўзгартишлар ҳам кўзда тутилган.

Сурат манбаи: http://kzvesti.kz/2018/04/17/

Янгилик билан ўртоқлашиш: