Ўзбекистонда юзаки сувларни оптимал даражада сақлашга эришилди – эксперт

Дата: 09:37, 08-01-2016.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ - Ўзбекистонда тупроқ юзасидаги сувларни оптимал даражада сақлашга эришилди, деб ҳисоблайди Қишлоқ хўжалиги ўзбек илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори ўринбосари Баҳодир Ҳолиқов, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фақат 2008-2012 йилларда тармоққа 748 миллиард 700 миллион сўм йўналтирилди. Натижада юзаки сувларни оптимал даражада сақлашга эришилди. Бу эса кучли шўрланган ва ўрта шўрланган ерлар майдонини камайтиришга имкон берди. Ўтказилган тадбирлар натижасида пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 2-2,5 центнерга, бошоқли экинлар бўйича 2,5-3 центгнерга ошди”, - дейилади Б.Ҳолиқовнинг республика ТИВ сайтида жойлаштирилган мақоласида.

“Кўп сув талаб қилмайдиган экинларни етиштириш суғориладиган деҳқончиликда сув сарфини камайтиришга имкон берди”. “Кам сув талаб қилувчи бозоқли экинлар, сабзовот ва полиз экинлари майдонлари сезиларли даражада кўпайди. Айни пайтда пахта майдонлари 2 миллион гектардан 1 миллион 200 минггача, шоли майдонлари 180 минг гектардан 40 минг гектаргача камайди”.

Янгилик билан ўртоқлашиш: