Ўзбекистонда юзни таниш учун дастурий таъминот ишлаб чиқилди

Дата: 10:37, 22-08-2015.

Тошкент. 22 август. ЎзТАГ –  Ўзбекистондаги "ABL-SOFT&SS" масъулияти чекланган жамият дастурчилари “FaceCon TR.uz” - видеотасвирларни интеллектуал қайта ишлаш ва инсон шахсини аниқлаш учун дастурий маҳсулотини ишлаб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу дастурий маҳсулот видеотасвирларни интеллектуал қайта ишлаш ва инсон шахсини унинг юз тузилиши, биометрик кўрсаткичлари орқали аниқлашга оид бир қатор масалаларни ечишга мўлжалланган.@@“Дастур рақамли видеокамеранинг кузатув ҳудудида турган одамлар юзларини таниб олиш, уларнинг жинси, ирқий мансублиги ва тахминий ёшини юз тасвирлари орқали аниқлаш имконини беради, шунингдек юзлари аниқланган шахслар тасвирларини уларнинг маълумотлар базасидаги намунали фотосуратлари билан ҳатто уларнинг ташқи кўриниши ўзгарган ҳолларда ҳам (қариганлик, соқол ва мўловнинг борлиги ёки йўқ бўлиб қолгани, соч турмаги, терисининг ранги ва ҳ.к. ўзгартирилган) муваффақиятли қиёслаб аниқлашга ёрдам беради”, - дейилади Интеллектуал мулк агентлиги сайтида жойлаштирилган хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: