Ўзбекистонда “Ўзагроэкспорт”нинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига монополияси бекор қилинди

Дата: 18:08, 22-06-2017.

Тошкент. 22 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзагроэкспорт”нинг янги мева-сабзавот маҳсулотларига монополияси бекор қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир қарор қарор Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 21 июнда имзоланди.

Хусусан, 1 июлдан бошлаб барча мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100% тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилишга рухсат этилади.

Бундан ташқари, сертификатлаш органлари маҳсулотларга мувофиқлик сертификатларини 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Монополиянинг бекор қилиниши деҳқон ва фермер хўжаликларини ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, такрорий экинлар экиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантириши кутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: