Ўзбекистонда “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ яратилади

Дата: 22:04, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ яратилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш марказига асосланган ҳолда.

Янги ташкилот Ўзбекистон Республикаси президенти в.б. томонидан 24 октябрда имзоланган “Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини яхшилаш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.

Қарорда “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари белгилаб берилган, булар хусусан, қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш, кимёвий ва биологик воситалари билан таъминлаш, чигиртка, зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш борасида ягона техник ва технологик сиёсатни юритиш ва бошқалардан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: