Ўзбекистонда ўзак тўқималарни қўллаган ҳолда амалга оширилган илк операциялар муваффақиятли ўтди

Дата: 21:49, 06-06-2014.

Тошкент. 6 июн. ЎзТАГ – Онкогематологик касалликларни даволаш маркази шифокорлари ўзак тўқималарни қўллаш натижасида тузалган уч беморни стационар даволашдан кейин ўйларига жўнатдилар, деб хабар беради Uzbekistan Today Агентлиги.
Кейинги бир неча йил орасида мухбирлар Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтидаги апрелда очилган ушбу бўлинманинг ташкил этилишини кузатиб бордилар.
Марказда ўткир миелолейкоз даволанади. Ушбу тасхис қўйилган беморлар одатда беш йилгача яшайдилар. Энди эса уларда соғайиш имконияти пайдо бўлди. Биринчи кимётерапия муолажаларидан кейин беморлардан ўзак тўқималар олинади. Бу кимётарапиядан кейин қон ишлаб чиқариш тизими қайта ишлаб кетишини кафолатлайди. Шундан кейин шифокорлар беморга саратон тўқималарини йўқ қилишга қодир бўлган катта дозада кимёвий дорилар берадилар. Касалланган тўқималар билан бирга соғлом ўзак тўқималар ҳам ҳалок бўлади. Лекин эндиликда бунинг давоси топилди. Саратонга чалинган тўқималар енгилганидан кейин беморларга олдиндан тайёрлаб қўйилган ўзак тўқималари қуйилади ва улар организмнинг тикланишига ёрдам беради. Бутун дунёда қўлланаётган ушбу муолажа усули энди Ўзбекистонда ҳам ўзлаштирилди.
Юқорида тилга олинган тузалган уч бемор Наманган, Сурхандарё ва Хоразм вилоятида истиқомат қилишади, деб ёзади агентлик.

Янгилик билан ўртоқлашиш: