Ўзбекистонда замонавий фармацевтик ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Дата: 11:11, 23-03-2017.

Тошкент. 23 март. ЎзТАГ – Тошкентнинг Олмазор туманида Well med pharm фармацевтик корхонаси ишга туширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кохона Shayana farm (Ҳиндистон) ширкати билан ҳамкорликда ташкил этилган. Уни замонавий технология ва ускуналар билан жиҳозлашга $4,5 млн инвестиция йўналтирилди.

“Замонавий стандартлар асосида қурилган корхонада юқоритехнологик линия ўрнатилган. Техниканинг сўнгги сўзи билан жиҳозланган лаборатория сифат ва хавфсизлик кафолати саналади”, - деб таъкидлашди “Ўзфармсаноат” АКда.

 Бу ерда йилига 10 млн қадоқда оғриқни қолдирувчи ва иммунитетни оширувчи таблетка, капсула, малҳам ва шарбат дори воситалари ишлаб чиқарилади. Шундай қилиб, 25 номдан зиёд ҳаётий зарур дори воситаларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилди, 70 ортиқ киши иш билан таъминланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: