Ўзбекистонда замонавий миниатюра тасвирий санъати кўргазмаси очилди

Дата: 18:16, 25-11-2016.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – 24 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академиясининг Камолиддин Беҳзод номидаги Ёдгорлик парк-музейида “Замонавий миниатюра тасвирий санъати” кўргазмаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Кўргазмада Камолиддин Абдуллаев, Абдуҳаким Каримов, Камолиддин Мирзаев, Шорасул Шоаҳмедов, Тоҳир Каримов, Хамид Мирсоатов, Кошип Аманов, Ниёзали Холматов, Даврон Тошев, Баҳодир Хожиметов, Баҳром Тоҳиров, Комил Омонов каби замонавий миниатюрачиларнинг ишлари намоийш этилади.

Маълумки, миниатюра санъати Ўзбекистон тарихий-маданий меъросининг муҳим қисми саналади. Ҳозирги пайтда миниатюра санъати анъанавий миллий маданиятни ўрганиш баробарида янада долзарблик касб этди.

Абдуҳаким Каримов, Тоҳир Каримов асарлари орасида миниатюра монандлигида яратилган асарлар ҳам мавжуд.

Кўргазма 20 декабргача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: