Ўзбекистонда замонавий целлюлоза-қоғоз комбинати қурилади

Дата: 15:00, 28-08-2017.

Тошкент. 28 август. ЎзТАГ – 2019 йил охиригача Тошкент вилоятида целлюлоза- қоғоз комбинати қуриш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қурилиши шу йили бошланадиган корхона кўпйиллик ўсимликлар (терак ва ҳ.к.) ва бир йиллик ўсимликлар - пахта, шоли, буғдой, топинамбурларнинг пояларини чуқур қайта ишлаш билан шуғулланади.   Лойиҳа ташаббусчилари Есо Paper Industry компанияси ва Ўзбекистон миллий банкидир.

“Комбинат ишга тушгач бу ерда 16,5 минг тонна целлюлоза – қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг умумий қиймати $10, 3 млндан ошади, ундан $3,1 млннини ташаббусчи ажратади, қолган $7,2 млнни эса кредит шаклида Миллий банк ажратади”, - деб таъкидлашди Иқтисодиёт вазирлигида.

Тошкент вилоятининг ҳокимияти лойиҳани амалга ошириш учун сентябр ойининг охиригача иккита ер участкаси ажратади. Худудда 20 гектаарли бўлган участкада ишлаб чиқариш жойлаштирилади, иккинчи 900 гектарли ер майдони хомашё базаси сифатида ишлатилади, тераклар етиштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: