Ўзбекистонда замонавий заргарлик савдо ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади

Дата: 17:21, 09-10-2019.

Тошкент. 9 октябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда замонавий заргарлик савдо ишлаб чиқариш марказлари ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ҳукуматнинг "Замонавий заргарлик савдо ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди (851-сонли, 07.10.2019 й.). Қарор билан 2019-2020 йилларда ҳудудлар кесимида замонавий заргарлик савдо ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш жадвали тасдиқланди", - дейилади Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ҳужжатга кўра, марказлар асосан ҳунармандчиликни ривожлантириш марказларида, шунингдек, тегишли ҳудудларнинг сайёҳлик йўналишларида жойлаштирилади.

Қайд этилганидек, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига асосланган таклифлар бўйича ушбу жадвалга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, заргарлик марказларини ташкил этиш учун фойдаланилмаётган бино ва иншоотлар ташаббускорларга "нол" харид қиймати бўйича сотилади.

Бундан ташқари, ушбу марказлар фаолиятида иштирок этувчи ва республикада ўтказиладиган халқ амалий санъатининг халқаро фестиваллари, кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимларсиз расмийлаштирилади, кўп марталик визалар расмийлаштирилганда давлат божи ундирилмайди.

Сурат манбаи: baigenews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: