Ўзбекистонда ғўзапоядан ёғоч плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Дата: 16:06, 26-09-2016.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда пахта ғўзапоясидан  ёғоч плиталар (ДСП) чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришлар тармоғи ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорига асосланган ҳолда.

“Зарур инженер-коммуникация ва транспорт инфраструктураси, замонавий технологик ускуналарга эга бўлган илк уч синов лойиҳалари Жиззах, Сурхандарё ва Тошкент вилоятларида амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати $7,3 млндан ошади”, - деб таъкидланади хужжатда. 

Энг йирик завод Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яратилади. Бу ерда йилига 30 минг кубометргача маҳсулот чиқарилиш режалаштирилмоқда. Хитойлик сармоядорлар бу ишга камида $3,5 млн тикадилар. Қолган икки лойиҳада 10 минг куб метргача маҳсулот ишлаб чиқарилади. Объектлар 2017 йил охиригача ишга тушиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳалар доирасида “Ўзқурилишматериаллари” ДАК бош пудратчи ташкилот бўлиб, шу йил 1 декабргача лойиҳаларнинг техник-иқтисодий ассономаларини ишлаб чиқиб, тасдиқлаши зарур.

Бир вақтнинг ўзида мамлакатда ишлаб чиқаришларга фермер хўжаликлари орқали ғўзапоялар етказиб бериш тизимини яратиш ишлари ҳам бошланади. 

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг юқори сифатли бўлишига эришиш мақсадида ҳукумат “Ўзстандарт”га 2016 ноябрга қадар ёғоч плиталар учун ягона техник талаблар ишлаб чиқаришни топширди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: