Ўзбекистонда Заргарлик саноати уюшмаси яратилади

Дата: 16:33, 17-11-2017.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбекзаргарсаноати” Заргарлик саноати уюшмаси ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат раҳбари қарорига асосланган ҳолда.

“Уюшманинг асосий вазифалари орасида - Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги заргарликнинг асрлик анъаналарини асраш ва янада ривожлантириш, ушбу саноатни ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техникавий, технологик, инвестиция ва экспорт сиёсатини изчил амалга ошириш кабилар бор” – дейилади ҳужжатда.

Уюшма Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгаришлар, инвестциялар, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини фаолиятини мувофиқлаштириш комплексига киради.

Ўзбекистон президенти янги ташкилотни 2021 йил 1 январгача импорт қилинадиган ускуналар, хомашё, материаллар, компонентлар ва мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотларни олиб келиш учун божхона тўловларидан озод этди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари “Ўзбекзаргарсаноати”га келаси йил февралга қадар 2018-2020 йилларда заргарлик саноатида мавжуд чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини яратиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш ва ҳукумат дастурига киритиш бўйича топшириқ берди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: