Ўзбекистонда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси алмаштирилди

Дата: 16:33, 27-06-2018.

Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзавтосаноат” бошқаруви раиси алмаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Ўзбекистон 24”

телеканалининг ахборот дастурига таянган ҳолда.

“Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раиси Умиджон Салимов ишдаги камчиликлари ва соҳадаги қониқарсиз ҳолатлар сабабли эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган. У ширкатни ўтган йил августдан буён бошқараётган эди.

Бу кеча, 26 июн куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида автомобиль саноатида жорий йил учун белгиланган ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини таъминлаш, тармоқнинг ривожланиш истиқболларини белгилаш масалаларига бағишланган йиғилишда бўлиб ўтди.

“Ўзавтосаноат” АЖнинг янги раҳбари этиб олдин Бош прокуратура тизимида фаолият юритган Шавкат Умурзоқов тайинланди.

Эслатиб ўтамизки, олдинроқ ЎзТАГ юқоридаги йиғилишда “тармоқнинг барча даражадаги бошқарувида коррупция, товламачилик, таниш-билишчилик каби иллатлар томир отиб кетгани” ва автомобилларни таннархидан паст нархда экспорт қилиш кескин танқид қилинган эди.

Сурат манбаи: https://uzreport.news/society/uzavtosanoat-zavod-gm-uzbekistan-vozobnovit-rabotu-so-sleduyushhey-nedeli

Янгилик билан ўртоқлашиш: