Ўзбекистонда ўзбек фуқароларини корейс тилига ўргатиш маркази очилади

Дата: 11:07, 10-01-2018.

Тошкент. 10 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўзбек фуқароларини корейс тилига ўргатиш маркази очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бундай келишувга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Evergreen Motors компанияси президенти Ким Чанг Кин, Корея таълим ва тренинг тадқиқот институти раиси, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фахрий маслаҳатчиси Юн Се Ким, Миллий университетлар шифохоналари ассоциацияси раиси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маслаҳатчиси Юн Тақ Римлардан иборат Корея Республикаси делегацияси билан учрашув доирасида эришилди.

“Меҳнат вазирлигидан учрушувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Ҳаитов, халқаро бўлим бошлиғи Б.Алимуҳамедов, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги  бошлиғи Р.Иброҳимов ва унинг ўринбосари У.Назаров, Тошкент вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи С.Бобокуловлар иштирок этдилар”, - дея хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Корея делегациясининг ташрифидан мақсад – олий даражадаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг 2017 йил ноябрда Кореяга ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилиш бўлди.

Эслатиб ўтамизки, ўзбек-корейс меҳнат муносабатлари масалалари 2017 йил ноябрда Корея таълим ва тренинг тадқиқот институти раиси Юн Се Ким билан учрашувда кўриб чиқилган эди. Мамлакатлар ўртасидаги 2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда корейс тили ўрганиш марказини очиш ҳақида дастлабги келишув ҳам ўшанда имзоланган эди.

Сурат манбаи: http://ngflex.com/2016/05/c%D0%B8%D1%81%D1%82%D0%B5%D0%BC%D0%B0-%D0%BE%D0%B1%D1%80%D0%B0%D0%B7%D0%BE%D0%B2%D0%B0%D0%BD%D0%B8%D1%8F-%D0%B2-%D1%8E%D0%B6%D0%BD%D0%BE%D0%B9-%D0%BA%D0%BE%D1%80%D0%B5%D0%B5/

Янгилик билан ўртоқлашиш: