Ўзбекистонда ўзбек-немис кинофестивали ўтказилади

Дата: 14:34, 06-04-2016.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг икки шаҳри – Тошкент ва Фарғонада “Шум бола-2016” ўзбек-немис кинофестивали ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йилда томошабинлар тадбир доирасида Германиянинг Хемниц шаҳрида болалар ва ёшлар учун “Шлингель” кинофестивали доирасида намойиш этилган фильмларни кўришлари мумкин. Шунингдек, томошабинларга ўзбек кинематографларининг аннимацион фильмлари ҳам тақдим этилади”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.  

Фестивални режиссёр Франк Штойенинг машҳур немис эртаги “Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли” фильмининг янги версияси очади.

“Шлингель” фестивали директори Михаил Харбауер бу йилги “Шум бола” фестивалининг фахрий меҳмони бўлади. Бу сафар у Ўзбекистонга германиялик кўп сони делегация билан ташриф буюради. Хусусан, унга “Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли” фильми продюсери Катарина Вагнер ҳам ҳамроҳлик қилади.

Ёш ўзбек киноактрисаси, “Томоша” болалар мусиқа театра-студияси солисти Зебо Шарипова жорий йилда ҳам фестивал рамзи бўлиб хизмат қилади. У анъанага кўра Михаил Харбауер билан бирга ҳар бир фильмни алоҳида тақдим этади. Бундан ташқари, фестиваль доирасида немис аннимация санъати мутахассислари маҳорат дарслари ҳам ўтказадилар.

Тошкентда фестиваль 24 апрел - 1 май кунлари, Фарғонада 3-5 май кунлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: