Ўзбекистонда ўзбек тили билимларини баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда

Дата: 15:38, 11-11-2019.

Тошкент. 11 ноябрь. ЎзТАГ – Ўзбекистонда ўзбек тили билимларини баҳолашнинг миллий тизимини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбек тилини ўқитиш сифатини ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш бўйича ислоҳотлар бошланди. Хусусан, ўзбек тилини билиш миллий тизимини 4 та кўникмага (эшитиш, ўқиш, ёзма ва сўзлашув тили идрокига) асосланган ҳолда ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда", – дейилади Халқ таълими вазирлиги (ХТВ) матбуот хизмати хабарида.

Таъкидланганидек, "Миллий ғоя", "Одобнома", "Дин тарихи", "Ватан туйғуси" каби фанларни бирлаштириш асосида янги "Тарбия" фанини жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон мактабларида "Электрон таълим" лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилмоқда, бу эса ўқувчиларнинг мамлакатнинг ҳар бир мактабида юқори сифатли таълим олиш имкониятини таъминлашга қаратилган.

Бундан ташқари, миллий таълим дастури асосида янги авлод дарсликлари ишлаб чиқилади. Бу борада президент мактабларининг STEAM-фанларини ўқитишдаги тажрибасини жорий этиш режалаштирилган.

Сурат манбаи: tanlov.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: