Ўзбекистонда ўзбек-япон қўшма кинолойиҳаси бошланди

Дата: 08:43, 15-02-2018.

Тошкент. 15 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистонда кинорежиссёр Киеси Куросава иштирокида ўзбек-япон қўшма кинолойиҳаси бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига таянган ҳолда.

Қўмитадан маълум қилишларича, 2017 йилнинг октябр ойида у барча воқеалари Ўзбекистонда содир бўладиган фильм учун сценарий яратиш мақсадида Ўзбекистоннинг бир неча шаҳарларига ташриф буюрган эди.

“Киёши Куросава мустақил кинорежиссиор, драматург, актёр, ёзувчи, кино танқидчи бўлиб, 40дан ортиқ фильмларнинг муаллифи, Канн кинофестивали ва Осиё кино академиясининг бир неча мукофотлари совриндори ҳисобланади”, - дейилади хабарда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистонни япон кино муҳлислари орасида тарғиб этишга йўналтирилган бўлиб, бошқа япон киностудияларига ўзбек ҳамкасблари билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини яратиб беради.

“Жорий йилнинг 12 февраль куни Тошкент шаҳрига тасвирга олиш жойларини ва актёрларни танлаб олиш учун ижодий гуруҳ вакиллари операторлар ва режиссиор ассистентлари ташриф буюрди”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ташриф давомида япониялик меҳмонлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директори Ф.Зокиров билан учрашув ўтказди ва келгусидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамизки, ҳамкорлик ҳақидаги келишувга 2017 йил сентябрь ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Абдуҳакимовнинг Японияда бўлиб ўтган “JATA EXPO-2017” халқаро сайёҳлик кўргазмасидаги иштироки пайтида эришилган эди.

Сурат манбаи: http://www.undertheradarmag.com/interviews/kiyoshi_kurosawa/

Янгилик билан ўртоқлашиш: