Ўзбекистонда “Ўзбекистон диализ жамияти” ННТ тузилади

Дата: 14:41, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Соғлом авлод учун” фонди ва кенг жамоатчиликнинг сурункали буйрак етишмовчилиги билан касалланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, гемодиализ хизмати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Ўзбекистон диализ жамияти” нодавлат нотижорат ташкилотини рўйхатдан ўтказишда кўмаклашиш топширилди.

Сурат манбаи: https://www.dreamstime.com/royalty-free-stock-photo-dialysis-22-image8265585

Янгилик билан ўртоқлашиш: