Ўзбекистонда “Ўзбеккино” миллий агентлигининг янги бош директори тайинланди

Дата: 18:12, 14-01-2016.

Тошкент. 14 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбеккино” миллий агентлигининг янги бош директори тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбеккино” миллий агентлигида янги бош директорни таништириш маросими бўлиб ўтди. Ушбу вазифага Президент девони ходими Отабек Мусаев тайинланди. Олдин у Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган”, - дейилади “Культура.уз” сайтидаги маълумотда.

Таъкидланишича, у профессионал тележурналист, қатор фильмлар муаллифи, Спорт киноси ва телевидения федерацияси раҳбари бўлиб ишлаган. Истеъдодли киноактёр сифатда ҳам элга танилган. У қатор замондошларимиз ролларида ўйнаган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: