Ўзбекистонда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг янги бош директори тайинланди

Дата: 14:35, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг янги бош директори тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 декабрдаги 2443-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари - "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Бош директори лавозимига Жўраев Фарҳод Ўктамович тайинланди”, - дейилади бирлашма матбуот хизмати хабарида.

"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси янги бош директорига “...миллий эстрада санъатини ривожлантиришдаги ишларида муваффақият ва улкан зафарлар” тиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: