Ўзбекистонда “ЎзГеоИнвест-2016” конференцияси бўлиб ўтади
Тошкент. 25 октябр. ЎзТАГ – 17 ноябрда Тошкентда “ЎзГеоИнвест-2016” – Ўзбекистон Республикаси қаттиқ фойдали қазилмаларининг инвестицион салоҳияти” халқаро конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Мазкур форум пойтахтдаги “Ўзэкспомарказ” МКМ 9-бор ўтказилади.
Давлат геология қўмитаси маълумотларига кўра, конференция доирасида анъанавий равишда фойдали қазилмаларнинг инвестиция лойиҳалари, мамлакатнинг сармоявий салоҳияти масалалари муҳокама қилинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда геологик туризмни ривожлантириш истиқболлари ҳақида ҳам гап кетади.