Ўзбекистонда жамиятда тенгликни қўллаб-қувватлашга доир янги лойиҳа бошландим

Дата: 14:00, 27-11-2014.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – БМТнинг Ўзбекистондаги Ахборот идораси жамиятда жинслар тенглигини қўллаб-қувватлашга доир янги лойиҳани бошлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳа доирасида “Дунё тенгликдан бошланади” номли умумий номдаги қатор видеороликлар олиш режалаштирилмоқда. Унда томошабинлар таниқли актриса, хонанда, спортчи ва жамоат ташкилотлари етакчилари иштирок этиб, улар роликларда аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва имкониятларини кенгайтиришга чақирадилар. Ҳар бир роликда қаҳрамонлар эркаклар ва аёллар учун тенглик, ўзаро масъулият ва тенг имкониятлар принципларини кенгайтириш зарурияти ҳақида гапирадилар”,– деб таъкидлашди БМТнингЎзбекистондаги Ахборот идорасида.

Биринчи роликда таниқли телебошловчи Гули Икромова аёлларга эркакларга қараганда жамиятда ўз ўрнини топиш анча қийинлиги ва аёл бу йўлда турли қийинчиликларни босиб ўтиши зарурлиги ҳақида сўзлаб беради.

“Биз зўравонликка чек қўйишимиз зарур, чунки камситилишга учраган аёл ўрнида ўзимиз бўлиб қолишимиз ҳам мумкин. Биз аёлларга нисбатан зўравонлик ҳақида жим туришимиз керак эмас ва ҳеч қачон аёл эканлигимиздан афсусланмаслигимиз лозим”, – деб таъкидлайди Гули Икромова.

Янгилик билан ўртоқлашиш: