Ўзбекистонда жамоат жойларида электрон сигареталарни чекишни чеклаш ҳақидаги қонун кучга кирди

Дата: 15:49, 05-10-2018.

Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонда жамоат жойларида электрон сигареталарни чекишни чеклаш ҳақидаги қонун кучга кирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“4 октябрдан бошлаб “Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга кирди”, - дейилади Адлия вазирлигининг хабарида.

Қайд этилишича, савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналарида, оммавий дам олиш учун мўлжалланган ёпиқ иншоотларда, соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотларида, таълим муассасаларида, соғломлаштириш ва спорт иншоотларида, жавоат, ҳаво ва темир йўл транспортида, бекатлар, ўтиш жойлар и ва вокзаллар, маъмурий бинолар, иш жойлари, турар жой подьездлари, болалар ва спорт майдончалари, парклар, хиёбонлар, кўчалар ва бошқа жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, қонун чилим ва электрон сигареталарни ва уларни чекишни реклама қилишни таъқиқлайди.

Эслатиб ўтамиз, қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган, июн охирида Сенат томонидан маъқулланган ва июл бошида президент Ш. Мирзиёев томонидан имзоланган.

 

Сурат манбаи: из https://uznews.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: